«шарль мишель» тегли мақолалар


Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель истеъфога чиқиш фикридан қайтди
30 январ 2024, 00:56

Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель истеъфога чиқиш фикридан қайтди

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европарламентнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларида қатнашишдан бош тортди, у ўз лавозимида қолишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Мишель лавозимидан эртароқ кетиш ҳақидаги қарорига бўлган «кескин муносабат» сабабли режаларини қайта кўриб чиққан.

Шарль Мишель Европа кенгаши президенти лавозимини муддатидан олдин тарк этмоқчи
7 январ 2024, 14:03

Шарль Мишель Европа кенгаши президенти лавозимини муддатидан олдин тарк этмоқчи

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель июлда бўлиб ўтадиган Европарламент сайловларида иштирок этмоқчи. Шу сабабли у ўз лавозимини муддатидан олдин тарк этишга қарор қилди. Гап шундаки, бир пайтда Европа кенгаши раҳбари ва Европарламент аъзоси лавозимларини эгаллаш мумкин эмас.

Ўзбекистон ва Еврокенгаш президентлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
19 сентябрь 2023, 08:08

Ўзбекистон ва Еврокенгаш президентлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берди
5 июн 2023, 09:55 1

Европа Иттифоқи Марказий Осиёга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берди

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Марказий Осиёнинг бешта давлати етакчиларини уларнинг мамлакатлари Россияга қарши жорий этилган чекловларни бузса, Европа Иттифоқи санкциялар қўлламаслигига ишонтирди. Санкциялар фақат «Россия уруш машинасини қўллаб-қувватлаганларга» нисбатан қўлланади.

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди
2 июн 2023, 14:40

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.

Марказий Осиё ва Евроиттифоқ давлатлари раҳбарлари учрашувларини мунтазам ўтказишни режалаштиряпмиз — Шарль Мишель
28 октябр 2022, 22:37

Марказий Осиё ва Евроиттифоқ давлатлари раҳбарлари учрашувларини мунтазам ўтказишни режалаштиряпмиз — Шарль Мишель

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистон президенти билан Россия ва Украина уруши, унинг Марказий Осиё ва дунё учун оқибатлари, энергетика инқирози ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганини айтди. «ЕИнинг яширин кун тартиби йўқ, биз тинчлик ва хавфсизликнинг асосий тамойилларига асосланамиз», деди у.

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди
28 октябр 2022, 19:41

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди. Афғонистон таҳдидлар манбаига айланмаслиги кераклиги таъкидланди.

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради
9 октябр 2022, 07:46

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди
4 июл 2022, 17:35

Европа кенгаши президенти Нукусдаги намойишлар қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирди

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг